Бенитес: "Месси билан ишлашни истардим"

Mirjalol Normatov
28 авг 2019
"Реал"нинг собиқ устози, айни дамда "Дальян Ифан"ни бошқараётган Рафа Бенитес "Барселона" сардори Лео Месси билан бирга ишлашга қарши бўлмайди.

"Месси билан? Албатта, у билан бирга ишлашни истардим. У ажойиб футболчи. Бир томонда ўтириб, унинг ўйинларидан завқ оламан. Аргентина термаси сафида "Манчестер Сити" майдонида машғулот ўтаганида у билан футбол борасида ажойиб суҳбат қургандим", - деди Бенитес.

Бенитес фаолияти давомида "Валенсия", "Челси", "Ливерпуль", "Наполи", "Интер", "Реал" ва "Ньюкасл" каби жамоаларни ҳам бошқарган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal