“Бенфика” академияси раҳбари Ўзбекистондаги академиялардан бирига ташриф буюрди

Khoja
22 фев 2024
Кеча Про лига дебютанти “Дўстлик” базасига Португалиянинг “Бенфика” футбол клубининг академияси раҳбари Давиде Гомес ва клуб координатори Мигуэл Реис ташриф буюрди.

Меҳмонлар учрашув давомида Европа футболидаги билимлари ҳамда тажрибалари билан улашишди.

Профессионал футбол клубини инфратузилмасини ташкил этиш ҳақида тавсиялар беришди ва икки клублар ўртасида ўртоқлик алоқаларни мустаҳкамлаш белгиланди.


KhojaMuallif
Manba: https://t.me/fk_dostlik