

Ягона голни 22-дақиқада андалусияликлар ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер киритди. Бу 28 ёшли ҳужумчи учун жорий мавсум барча мусобақалардаги 20-гол бўлди. У бунча голни уриш учун 36 та ўйинда қатнашди. Виссам Лео Мессидан (29 та гол) сўнг 20 лик довондан ўтган Ла Лиганинг иккинчи рақамли ўйинчиси бўлди.



