Бекхэм Мессини "Интер Майами"га ўтиши борасида у билан музокаралар ўтказди

Alisher
11 сен 2019
MLSнинг "Интер Майами" клуби хўжайини Дэвид Бекхэм "Барселона" форварди Лионель Месси билан алоқага киришди.

Аргентиналик футболчи учун бу вариант қизиқ кўринмоқда, аммо унинг юқори молиявий талаблари битим имзоланишига ҳалақит бериши мумкин.

Олдинроқ, Месси Европадан бошқа клубларга бепул кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

31 ёшли Лионель Месси "Барселона"нинг асосий жамоасида 2004 йилдан бери ўйнамоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" ўзининг MLSдаги иштирокини 2020 йилдан бошлайди.


AlisherМуаллиф
Манба: Catalunya Radio