

21 йил муқаддам Дэвид Бекхэм “Олд Траффорд”да Грецияга қарши ўйинда ажойиб жарима зарбасини амалга ошириб, Англияни жаҳон чемпионатига олиб чиққанди. Свен Йоран-Эрикссон шогирдлари ўшанда Грецияни 2:1 ҳисобида доғда қолдирган.
“Уч шерлар” сардори ўйин давомида бешта жарима зарбасини амалга оширган бўлсада, унинг узоқ масофадан уринишлари натижа бермайди. Ниҳоят, 93-дақиқа у моҳирона тарзда жарима тўпини греклар дарвозасига жойлаб қўйди ва Англиянинг мундиалдаги иштирокини таъминлайди.
