

Бўлажак учрашув олдидан ҳар ким турлича фикр билдирмоқда. «Андижон» ФК, матбуот хизмати бош муррабий Бахтиёр Ашурматовдан терма жамоамиз ўйини олдидан фикрларини сўради.
- Албатта, бугун барча хамюртларимиз қатори мен ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ғалаба қозонишини кутяпман. Тўғри, ўтган турда йигитларимиз Филиппинга қарши баҳсда мухлисларни у қадар қувонтира олмаган бўлиши мумкин. Лекин асосийси ғалаба қозонилди. Очиғи, Филиппин билан ўйинда кўп ҳам омадимиз келмади. Акс холда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди.
- Умид қиламанки, бугун йигитлар Бахрайн устидан ишончли ғалабага эришиб, ишқибозларни қувонтиради.



