

"Sky Sports"нинг хабарига кўра, немис клуби эътиборини "Милан" футболчиси Пьер Калулуга қаратган. Мюнхенликларга франциялик футболчининг ҳимоя қанотида ҳам, унинг марказида ҳам бирдек ўйнай олиши айниқса маъқул келмоқда.
Айни дамда томонлар музокараларга киришиб улгуришмаган.



