
Мюнхен клуби "Брентфорд"нинг 27 ёшли посбони Давид Раянинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Инглиз клуби посбони учун 40 млн фунт сўрамоқда, бироқ бу нарх музокараларни қийинлаштирмоқда.
Рая Испания термаси посбони ҳисобланади. У миллий жамоа сафида 2 ўйинда майдонга тушган. Ўтган мавсумда "Брентфорд" таркибида 39 ўйинда қатнашиб, 47 гол ўтказиб юборди.