"Бавария" Германия терма жамоаси футболчиси билан янги шартнома имзолади

Alisher
16 июн 2024, 14:27
Александар Павлович "Бавария" билан янги шартнома имзолади.

Мюнхен клуби 20 ёшли ярим ҳимоячи билан 2029 йилга келишув узайтирилганини эълон қилди.

Павлович – "Бавария" тарбияланувчиси, у етти ёшидан бери клуб тизимида. Александар Германия терма жамоасининг Евро-2024 учун таркибига кирганди, аммо тонзиллит сабаб турнирни ўтказиб юборди.


AlisherМуаллиф
Манба: fcbayern.com