"Бавария" 30 миллионга ҳужумчи харид қилмоқда

Mirjalol Normatov
24 июл 2022
"Бавария" ҳамда "Ренн" 17 ёшли ҳужумчи Матис Тель борасида келишиб олди.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, ҳужумчининг трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қилади. Шартнома 5 йилга тузилади. Яқин кунлар ичида трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Олдинроқ "Ренн" раҳбари Бруно Женезио ҳужумчининг "Бавария"га ўтаётганини тасдиқлаганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: twitter.com/fabrizioromano