Бартра: "Боруссия" - ажойиб жамоа, Луис Энрике ҳақида ёмон гап айтмайман"

Aslanov Jasurbek
14 июн 2016, 11:41
Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтган "Барселона" собиқ ҳимоячиси Марк Бартра, бу қароридан афсусланмаслигини айтди.

"Боруссия"нинг қизиқиши ҳақида эшитганимда, бундан руҳландим. Германия чемпионатида тўп тепиш мен учун олдинга ташланган қадам бўлади. Бу ўзим истаган чақирув. "Барселона"да яхши ва оғир дамларни бошимдан ўтказдим. "Боруссия" - мен учун ажойиб жамоа, "Барселона" ва Луис Энрике ҳақида ёмон гап айтмайман" - дейди Бартра.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport