"Барселона"га қарши ўйин олдидан "Ливерпуль"да жиддий йўқотиш

Eldor Akmurzayev
5 май 2019, 01:25
«Ливерпуль» форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 37-тур «Ньюкасл» қарши ўйинда жароҳат олиб ўйинни тез тиббий ёрдам ходимлари кўмагида тарк этишга мажбур бўлди.

Унинг ўрнини жамоадоши Дивок Ориги эгаллади. Мисрлик футболчида мия чайқалиши кузатилган бўлиб, у ЕЧЛнинг ярим финали доирасида «Барселона»га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юбориши мумкин. Сўнгги ташхис эса тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia