"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди

Sherzod Nurmatov
19 апр 2024
Сабаби жуда қизиқ.

Каталониянинг "Барселона" клуби жамоа бош мураббийи лавозимига Ханси Флик номзодини кўриб чиқмаяпти, деб хабар берди "Mundo Deportivo".

Хабар қилинишича, германиялик мутахассис рад қилинишига сабаб унинг клуб ва Испания Ла Лигаси ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслигида эканлиги таъкидланмоқда.

Аввалроқ "Барселона"нинг амалдаги бош мураббийи Хави Эрнандес ёзда жамоани тарк этиши эълон қилинган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo