

Манбанинг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" "кўршаралаклар" чап қанот ҳимоячиси Хосе Гайяни қўлга киритиш учун икки футболчисини беришга тайёр. "Блауграна" келишувга хавбек Карлес Аленья ҳамда ҳужумчи Мартин Брейтуэйтни қўшиш истагида.
Гайянинг трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил қилади. Аленья 15 миллион, Брейтуэйт эса 9 миллионга баҳоланган.



