"Барселона" тарбияланувчиси: "Куман менга мураббий сифатида ҳеч нарса бермаган"

Alisher
20 авг 2020
"Уотфорд" ҳужумчиси Жерар Деулофеу "Барселона" янги бош мураббийи Рональд Куман билан иш тажрибаси ҳақида гапирди.

"Мен сизга Куман билан ишлаган тажрибам ҳақида гапирмоқчиман. Аммо, у ҳақида кўп нарса гапира олмайман.

У менга умуман ҳеч нарса ўргатмаган. Мен бахтли эмасдим, жамоадан кетишни сўрадим ва "Милан"га кетдим. Кўрамиз, у "Камп Ноу"да нимага эришаркан", - дейди Деулофеу.

Деулофеу 2016-2017 йиллар давомида "Эвертон"да Куман қўл остида тўп тепган.


AlisherMuallif
Manba: Marca