"Барселона" "Милан" хавбекининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
14 фев 2022, 14:26
"Барселона" вакиллари "Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессьенинг агенти билан ўтган йилнинг декабрь ойидан бери алоқада бўлиб туришибди.

Кессье ҳали якуний қарорга келмади, сабаби у билан шартнома имзолашга кўплаб клублар қизиқмоқда.

25 ёшли Кессье 2017 йилнинг ёзидан бери "Милан" шарафини ҳимоя қилади.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano