

25 ёшли ивуарлик футболчи Каталония клуби билан 2027 йилга қадар шартнома имзолайди, унинг маоши 8 миллион евро (6,5 миллион евро ва 1,5 миллион бонуслар кўринишида)ни ташкил этади. Ўйинчи шунингдек жамоага ўтгани учун яхшигина бонус пули ҳам олади.
Кессье 2021/22 йилги мавсум "Милан" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ярим ҳимоячининг итальян клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



