

Каталония клубидагилар футболчини Саудия Арабистонига олиб кирадиган агентлар билан боғланган. "Барселона" ёзда бирор футболчисининг кетишидан каттароқ маблағ ишлаб олмоқчи.
"Барсеоона" раҳбариятига Левандовскининг ушбу мавсумдаги ўйинлари маъқул келмаяпти. Шу сабабли форвард жамоани тарк этиши мумкин.
35 ёшли Левандовски 2022 йил ёзида "Барселона"га ўтганди. Шу давр мобайнида у 67 ўйинда 42 гол ва 13 ассист қайд этди. Ушбу мавсумда эса 21 ўйинда 9та гол ва 5та ассист амалга оширди.



