

Клуб ҳужумчини сотмоқчи эмас, футболчининг ўзида ҳам жамоадан кетиш нияти йўқ.
Шартномага кўра, келаси мавсумдан польшалик Робертнинг маоши ошади ва у жамоада энг катта маош оладиган футболчига айланади.
"Барса" молиявий муаммолар сабаб баъзи футболчилар, шу жумладан Левандовски билан ҳам маошни камайтириш масаласида келишиб олишга умид қилмоқда.



