

Ҳайкал баландлиги 3,5 метрга тенг. Унинг муаллифи голландиялик ҳайкалтарош Корри Аммерландир.
"Йохан Кройфф ҳайкали бутун оиламизга ғурур бағишлайди. Бизга бундай имкониятни яратиб берган барчага раҳмат айтиб қоламиз.
"Камп Ноу" - бу шундай жойки, у бу ерда кўп вақтини ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида ўтказган", - дейди Кройффнинг ўғли Йорди.
"Бу ҳайкал Йоханни эслаб, клуб учун нималар қилганини эслатиб туриши керак.
Кройфф бизнинг тарихимиз ва ҳиссиётларимизнинг бир қисмидир", - дейди "Барселона" президенти Жозеп Бартомеу.




