"Барселона" ҳужумчиси футболчилик фаолиятини якунламоқчи

Оқил Абдубарноев
18 июн 2024, 23:54
Испаниянинг “Барселона” клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья фаолиятини якунлашга ҳозирлик кўрмоқда.

Бу ҳақда 27 ёшли футболчининг ўзи маълум қилди.

Рафинья бу қарорга сабаб сифатида психологик муаммолар ва танқидларга чидай олмасликни кўрсатди: “Шахсий ҳаётим ва касбий фаолиятимдаги муаммолар туфайли ҳамма нарсани тарк этишни ўйлаяпман. Мен аллақачон футболдан воз кечиш ҳақида ўйлаяпман. Чунки қандайдир психологик муаммолар, қийинчиликлар, ОАВ ва мухлислар ҳужумини енгиб ўта олмадим”.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2022 йилнинг ёзида Англиянинг “Лидс” клубидан Каталония жамоасига 58 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Football Espana