"Барселона" Ферран Торресни трансферга қўйди

Sherzod Nurmatov
9 апр 2026
Ҳужумчи Ферран Торрес бу ёзда "Барселона"ни тарк этиши мумкин.

"El Nacional" хабарига кўра, Каталония клуби ҳужумчига жорий мавсум тугаганидан кейин сотиши ҳақида расман хабар берди. Футболчи "кўк-анорранглилар"нинг ривожланиш режаларига киритилмаган. Бу Торреснинг ўйинидаги пасайиш билан боғлиқ. "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Тоттенхэм" ҳужумчини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. "Барселона" у учун 35 миллион евро сўрамоқда.

26 ёшли футболчи жорий мавсум "Барселона" сафида 42 ўйинда иштирок этиб, 16 та тўп киритди ва 1 та голли пас узатди. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: El Nacional