"Барселона" директори "Астон Вилла"га ўтишдан бош тортди

Sherzod Nurmatov
2 мар 2023
Катта маош функционернинг кўзини қамаштирмади.

"Астон Вилла" "Барселона" директори Матеу Алеманига ҳозирги маошидан 2 баробар кўп сумма таклиф қилди. Функционер бу таклифни рад этди, деб хабар берди "Marca".

"Шерлар" Алемани клуб спорт лойиҳасини бошқаришини хоҳлади, аммо испаниялик бу таклифга қизиқмади. У "Барселона"да ишлашда давом этиш ниятида.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Marca