

Мезбон жамоа сафида иккинчи голга муаллифлик қилган Яго Аспас “Сельта” тарихига кирди. Унинг қўл билан киритган голи (ҳакам бу вазиятни эътибордан четда қолдирди) ушбу мавсум Ла Лигадаги 20-голи бўлди. “Сельта”нинг бирор бир ўйинчиси сўнгги 62 йил ичида Ла Лигада 20 та гол кирита олмаган эди. Бундай натижа сўнгги бор 1955/56 йилги мавсумда “Сельта” аъзоси Мауро Куэста томонидан 24 та гол орқали қайд этилганди.





