"Барселона" "Боруссия" футболчисини харид қилмоқчи. Бу Санчо эмас

Alisher
2 дек 2019
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Вайглга "Барселона" раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этиш керакки, "кўк-анорранглилар" анчадан буён 24 ёшли германиялик футболчини кузатиб келмоқда.

"Барселона" 2020 йилнинг ёзида Вайгль билан шартнома имзолаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вайгль жорий мавсум "Боруссия" таркибида 16та ўйинда майдонга тушди.


AlisherMuallif
Manba: Diario Sport