

Трансфер 3,25 млн. евро эвазига амалга ошди. 18 ёшли футболчи билан тузилган битим 3 йилга мўлжалланган, уни яна 2 йилга автоматик тарзда узайтириш имконияти мавжуд. Шартномадаги товон пули 100 млн. евро.
Рейс - келиб чиқиши словакиялик болган Голландия фуқароси ҳисобланади. "Гронинген" тарбияланувчиси ҳисобланган йигитча 2017 йилдан бери асосий жамоада тўп тепади. Жорий мавсум у Голландия чемпионатининг 31та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 5та сариқ карточка олди.



