

"Кўк-анорранглилар" "Эйбар"да ижара асосида ўйнаётган 20 ёшли ўйинчининг ўсишини анчадан бери кузатишмоқда. "Барса"нинг турли бўлимлари испаниялик бўйича 40та ҳисобот тайёрлаган.
Ўйинчининг ҳозирги шартномасига кўра товон пули 35 миллион еврони ташкил этади, аммо битим узайтирилиши билан бу нарх 150 миллионга чиқиши кутилмоқда.
Хиль жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.



