

Баллакнинг фикрича, колумбиялик футболчи немис гранди устози Карло Анчелоттининг ишончидан фойдаланмоқда.
"Хамес - ажойиб футболчи, бироқ юқори темпда ўйнаш борасида унда муаммолар бор. Бу одатий 10-рақам ва ҳимоявий ишларга аралашишни ёқтирмайди. Хамесда бир устунлик бор: Унинг Анчелотти билан муносабатлари жуда яхши. Унда оғир вазият бўлиб, танқидлар остида қолганида, Анчелотти Хамесга ишонч билдирди. Футболчи учун энг катта устунлик, мураббий сенга ишониши" - дейди Баллак.



