

"Авваламбор мавсумнинг очилиши билан табриклайман. "Янгиер" жамоасини ғалаба билан қутлайман. Футбол борки, мағлубият бўлади. Майдон нотекслиги ва об-ҳаво ўз ўйинимизни кўрсатишимизга тўсқинлик қилди. Камчиликлар устида ишлаймиз.
"Ғиждувон" жамоаси олдига кучли бешталикка кириш вазифаси қўйилган. Ишончларни оқлашга ҳаракат қиламиз. Учинчи легионеримиз кечикиб келди. Ҳали тўлиқ тайёр эмас. Оспина яқинда жароҳатдан чиқди. Ўзини кўрсатади, деб ўйлаймиз",- дейди Баҳодир Шаймардонов.



