Бафетимби Гомиснинг гол нишонлаши болакайни қўрқитиб юборди
Aslanov Jasurbek
23 фев 2019
"Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Бафетимби Гомиснинг гол нишонлашини кўпчилик яхши билса керак.
Гомис ушбу нишонлашини "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсда (2:0) ҳам амалга оширди. Саудиялик болакай футболчи бажарадиган "Пантерача юриш"дан қўрқиб кетди. Учрашув якунланганидан сўнг футболчи формасини худди ўша болага берди.