

Маълумотларга кўра, Португалия клуби Энцони мавсум ўртасида сотиш ниятида эмас. 21 ёшли ярим ҳимоячи ҳам клубнинг қарорига қўшилади. Бироқ унга "Челси" жиддий қизиқиш билдирмоқда ва улар Энцони ҳозироқ харид қилишни исташса шартномада белгиланган 120 млн. еврони тўлашлари керак.
Фернандесга "Ливерпуль" ва "Реал" ҳам қизиқиб қолган, аммо клублар фақат ёздагина харидни амалга оширишлари мумкин. "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" ҳам аргентиналик атрофидаги воқеаларни кузатмоқда.
Фернандес жорий мавсум Португалия чемпионатида 13та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урди.



