

Баҳс тақдири мезбонлар ярим ҳимоячиси Саймон Кабралнинг 57-дақиқасида урган голи билан ҳал бўлди. Қайд этиш керакки, 75-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Тариқ Тиссудали пенальтини голга айлантира олмади.
"Дибба"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
"Дибба" 12 турдан сўнг 9 очко билан 14 жамоа иштирокидаги лигада 12-ўринда бормоқда, "Хорфаккан" эса 11 очко билан 10-ўринга жойлашган.
8 янв 2026, 18:00
Dibba Al Fujairah — Khorfakkan Club

1 – 0
Тугади






