БАА чемпионати. "Шабаб Ал Аҳли" ғалаба қозонди, Ғаниев бир тайм ўйнади

Оқил Абдубарноев
23 янв 2023
БАА чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Ажман" — "Шабаб Ал Аҳли" учрашуви якунланди.

Мазкур баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев бир бўлим ҳаракат қилди ва 20-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Шабаб Ал Аҳли" 1-ўринга кўтарилиб олди. Дубайликлар ҳисобида 28 очко мавжуд.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: championat.asia