

Баҳснинг 17-дақиқасида Азизжон Ғаниевнинг пасидан кейин Омар Харбин ҳисобни очди. Тайм сўнгида Федерико Картабия пенальтидан гол уриб, фарқни иккитага етказди. 76-дақиқада Додо ҳисобни қисқартирган бўлса, 82-дақиқада Салмин Ҳамис якуний натижани ўрнатди, 3:1.
"Ал Аҳли" - "Ал Ҳалиж" 3:1
Голлар: Омар Харбин (17, 1:0; Азизжон Ғаниев), Федерико Картабия (45-пен, 2:0), Додо (76, 2:1), Салмин Ҳамис (82, 3:1).



