Азмун "Зенит"га қайтишига санкциялар тўсиқ бўладими?

Omonjon To`xtamirzayev
2 авг 2023
"Байер" ва Эрон термаси ҳужумчиси Сердар Азмуннинг "Зенит"га қайтишига Россия билан савдо-сотиқ қилиш бўйича санкциялар тўсиқ бўлиши мумкин.

Аввалроқ "Зенит" эронликни Питерга қайтармоқчилиги хабар қилинганди.

Азмун душанба куни жароҳат олди ва сентябрь ойигача майдондан ташқарида қолишга мажбур бўлиши мумкин. Бироқ бу 

 "Зенит"ни фикридан қайтишига сабаб бўлмаяпти.

28 ёшли ҳужумчи ҳам Россияга қайтишга рози. Бунга бир ярим йил давомида футболчи жароҳатлар туфайли Леверкузенда ўзини кўрсата олмагани, янги мавсумда эса ҳужум чизиғидаги рақобат янада ортиши сабаб бўлмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: kicker.de