Азиз Ҳайдаров “Аш-Шабаб” билан Форс Кўрфази Кубогини қўлга киритди

Aslanov Jasurbek
28 май 2015
Форс Кўрфазида жойлашган араб мамлакатлари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган турнирда бу сафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Аш-Шабаб” клуби ғолиб бўлди.

Февраль ойида бошланган ушбу мусобақа финали кеча, 27 май куни бўлиб ўтди.

Финалга Бирлашган Араб Амирликларининг “Аш-Шабаб” клуби билан бирга Уммоннинг “Ас-Сиб” жамоаси етиб келганди. Улар ўртасидаги финал учрашувининг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндан кейин ғолибни аниқлаш учун амалга оширилган пеналтилар сериясида эса 5:4 ҳисобида БАА жамоаси устун келди. 


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: the-uff.com