Азар кечаги ғалабани бургер билан нишонлади ФОТО

Aziz Tukhtamuradov
15 июл 2018
Бельгия терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар Англия устидан қозонилган (2:0) ғалабадан сўнг очликдан ўзини тийиб тура олмади.

Сўнгги гол муаллифи кийиниш хонасидаёқ бургерни паққос туширди. Бу суратни унинг укаси Торган Азар ижтимоий тармоққа муҳрлади. 

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди. Бельгияликлар учинчи ўрин учун кечган баҳсда Англия терма жамоасидан 2:0 ҳисобида устун келишди. Азар иккинчи голга муаллифлик қилиш баробарида учрашувнинг энг яхши футболчиси ҳам деб топилди. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: