Ахметов: "Терма жамоадан чақирув олганимни билганимда ишонмадим"

Aslanov Jasurbek
5 ноя 2018
ЦСКА ярим ҳимоячиси Ильзат Ахметов Германия ва Швецияга қарши бўладиган баҳслар учун Россия терма жамоасидан чақирув олганидан хурсанд.

"Бу янгиликни эшитганимда ишонмадим, ҳайратда эдим. Нималар бўлаётганини тушунмадим. Ҳамма мени табриклади, бахтлиман, бу мен учун катта шараф. Мамлакатимиз учун бор кучимни бераман" - дейди Ахметов.

Россия терма жамоаси 15 ноябрь куни Германияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. 20 ноябрда эса улар Швеция билан Миллатлар лигаси турнирида тўқнаш келади.

Олдинроқ, Қирғизистон футбол федерацияси Ахметовнинг қароридан хафсаласи пир бўлганини айтган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: pfc-cska.com