"Атлетико"нинг бош трансфер мақсади - "Арсенал" футболчиси

Alisher
11 мар 2020
"Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказетт Мадрид клубига керак.

Мадрид клуби "тўпчилар" форвардига ёзги трансферлар ойнасидаги бош мақсад сифатида қарамоқда.

"Матрасчилар" ҳужум чизиғини кучайтиришни ўйлашмоқда ва Ляказеттни харид қилишмоқчи.

28 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум "Арсенал" либосида АПЛда 20та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси футболчиси "Арсенал"га 2017 йилда "Лион"дан ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo