

Айни дамда томонлар трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда. Мадридликлар 24 ёшли ўйинчининг ҳам ижара, ҳам тўлақонли трансфер вариантини кўриб чиқишга тайёрлар.
"Бўрилар" ўз навбатида Мирнинг сотувидан 20 миллион евро ишлаб олишмоқчи.
Рафа ўтган мавсумни Ла Лига вакили "Уэска"да ўтказди. Ҳужумчи чемпионат доирасидаги 38та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 1та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиада ўйинларининг чорак финалида Рафа Испания Олимпиада терма жамоаси сафида Ивуарга қарши ўйинда 90+2 дақиқада захирадан майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган эди.


