
Манбага кўра, "матрасчилар" ёзги трансферлар вақтида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқдалар. Бельерин "Атлетико" таркибида Англияга қайтишни истаётган Киран Триппьернинг ўрнини эгаллаши мумкин.

26 ёшли Бельерин "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Арсенал"да 2013 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсумда барча турнирларда 35 учрашув ўтказиб, 1 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.