

Испан клубининг Польша терма жамоаси футболчисига қизиқиши январда маълум бўлган эди. Кейинроқ Фабрицио Романо Кэш мадридликлар томонидан мудофаанинг ўнг қанотини кучайтириш учун асосий вариант сифатида кўрилаётганини тасдиқлаганди.
"Атлетико" эндиликда Кэшнинг хариди билан мавсум сўнггида шуғулланади. 24 ёшли ўйинчига бошқа клублар ҳам даъвогарлик қилаётгани сабаб трансфер 30-40 млн фунт стерлингга тушиши мумкин.
Мэтти Кэш жорий мавсум "Астон Вилла" либосида АПЛ доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди. Transfermarkt уни 22 млн еврога баҳоламоқда.



