"Астон Вилла" Тилеманснинг трансферини эълон қилди

Mirjalol Normatov
11 июн 2023
"Астон Вилла" матбуот хизмати Юри Тилеманснинг трансферини расман эълон қилди.

Бельгиялик футболчи "Лестер" билан шартномаси тугагандан кейин, яъни, 1июль кунидан янги жамоасига кўчиб ўтади. У 2019 йилдан буён "тулкилар" таркибида ўйнаб келаётганди.

Ўтган мавсумда 26 ёшли футболчи барча турнирларда 37 ўйинда қатнашиб, 4 гол ва 2 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: twitter.com/AVFCOfficial