

"Ушбу баҳсга муносиб тайёргарлик кўрган эдик. Йигитлар машғулотлардаги ишланмаларимизни майдонда намойиш қилишди. Фикримча, бизда вазиятлар кўп бўлди. Аммо улардан фойдалана олмадик. Уйга уч очко билан қайтишимиз ҳеч гап эмасди.
Ҳакамларга баҳо бериш менинг ишим эмас, лекин тўп рақиб футболчиси қўлига теккан жойда пенальти беришмади. Баҳсли вазиятларда рақиб фойдасига қарор чиқаришди.
Майдон ҳолати яхши. Про лига талабига жавоб беради. Икки жамоа бир хил шароитда тўп тепди. Биринчи голда ҳимоячимиз хато қилди", – деди Асқар Умаров.



