As: Роналду Nike билан йилига 24 миллион евролик шартнома тузади

Aslanov Jasurbek
9 ноя 2016
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Nike компанияси билан келишувни узайтиради.
Компания йилига футболчига 24 миллион евро пул тўлайди, Роналду «Реал»да ҳам йилига деярли шунча маош олади. Бу Nike компанияси учун футболчилар билан тузилган энг катта шартномаси бўлади. 1984 йилда баскетболчи Майкл Жордан худди шундай шартнома тузган эди.

Маълумот учун, «Реал»нинг техник ҳамкори adidas компанияси ҳисобланади. 

Aslanov JasurbekMuallif
Manba: as.com