

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, "бинафшалар" бразилияликни 3-4 миллион евро эвазига ижарага олишади. А Серия клублари ўртасидаги келишув 20 млн эврога сотиб олиш вариантини ўз ичига олади.
Август ойида 27 ёшга тўладиган Артур Мело жума куни тиббий кўрикдан ўтиши керак. Ҳеч қандай муаммо аниқланмаса, трансфер тугалланади.
Эслатиб ўтамиз, Артур 2022/2023 йилги мавсумда вақтинчалик "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилган. Бироқ бразилиялик футболчи Премьер-лига топ-клубида деярли ўйнамади.



