

"Қизилқум" бир қатор кучли футболчилар билан ўз сафини тўлдириб олди. Эркин Бойдуллаев ўз ўйини билан "Қизилқум"ни анча кучайтиради. Бойдуллаев Ўзбекистондаги исталган жамоани кучайтира оладиган юқори савиядаги футболчи. Айни пайтда Эдик ажойиб спорт формасида. Бугун "Қизилқум"га қарши баҳс жуда қизиқарли кечишини тахмин қилиш осон. Бизни шиддаткор футбол кутмоқда", - дейди Геворкян.



