Артета: "Мағлубиятлар жамоанинг муносабатини кўришга ёрдам беради"

Sherzod Nurmatov
11 фев 2023
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛ 22-турида "Эвертон"дан учралган мағлубиятдан (1:0) сабоқ олишини айтди.

"Бу қулайлик зонасида бўлиш ҳақида эмас. Биз ўйинларда мағлуб бўламиз. Ҳар бир мағлубият вазиятни кўриб чиқиш ва жамоанинг қандай муносабатда бўлишини кўриш имкониятини беради.

Чемпионлик пойгасидаги стресс билан курашяпсизми? Мен энергия тақдим этаман. Мен энергия сўрувчи одамларни ёқтирмайман, мен беришни яхши кўраман. Менга турли йўллар билан энергия берадиган одамлар ёқади. Баъзан тана тили, овоз оҳанги, одамларни қучоқлаш, ечимларни излаш орқали. Ҳеч қандай баҳона йўқ", – деди Артета.

"Арсенал" бугун "Брентфорд"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: BBC