"Арсенал" Хартга қизиқиш билдирмоқда, "Манчестер Сити" посбонни 15 млн. фунт эвазига сотишга тайёр

Aslanov Jasurbek
9 фев 2017
Ҳозирда ижара асосида "Торино" шарафини ҳимоя қилаётган "Манчестер Сити" дарвозабони Жо Харт ёзда "Арсенал"га ўтиши мумкин.

Ижара келишуви жорий мавсум охирида якунига етади, шундан сўнг футболчи "Манчестер Сити"га қайтади.

Маълумотларга кўра, Петр Чехга ўринбосар қидираётган "Арсенал" мураббийлар штаби Хартга қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" раҳбарияти бундан хабардор ва посбонни 15 млн. фунт эвазига сотишга тайёр.

"Арсенал"га "Ливерпуль" рақобатчи бўлиши мумкин, чунки қизиллар мураббийлар штаби Симон Миньоле ва Лорис Кариусдан мамнун эмас.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Daily Mail