

“Тўпчилар“нинг асосий мақсади “Спортинг“ ҳужумчиси Виктор Гёкереш ҳисобланади. Бироқ Португалия жамоасининг футболчи учун сўраётган маблағи “Арсенал“га маъқул келмаган. Шу сабабли Лондон жамоаси яна бошқа бир футболчиларни кўриб чиқмоқда. “Арсенал“ “Астон Вилла“ ҳужумчиси Олли Уоткинсни сотиб олиши мумкин. Ҳужумчи учун Артета жамоаси 70 миллион фунтга яқин пул ажратишга тайёр.
Ўтган мавсум Олли Уоткинс 54 та учрашувда иштирок этди. Унинг ҳисобида 17 та гол ва 14 та голли узатма бор.



